«Инфекция, иммунитет и фармакология» · № 5/2026 · с. 125–131

Тиллабаев Нисиббило Абдурахмон ўғли, Жўраева Мохигул Азимжановна, Ашуралиева Нилюфархон Дильшод кизи, Козимжонова Мумтозбегим Рустамбек кизи

Андижон давлат тиббиёт институти

Аннотация

Гепатопульмонал синдром (ГПС) жигар касалликларида ўпка фаолиятининг бузилиши билан кузатилган оғир ва кенг тарқалган асоратдир. Бунда жигар фаолитининг бузилиши ёки портал гипертензия, ўпка қон томирларнинг вазодилятацияси ва иккиламчи артериал гипоксемия каби триада кузатилади. Турли тадқиқотларда тарқалиши 4% дан 47% гача ўзгариши аниқланган. ГПС билан икки йилдан беш йилгача назоратда турган беморларнинг ўлим хавфи 41% бўлиши мумкин. ГПС энг кенг тарқалган симптомлардан бу хонсираш бўлса-да, кўп холатларда асосан ассимптомсиз кечиши мумкин. Тадқиқотнинг мақсади: Вирус этиологияли (гепатит В ва HCV вируслилари негизида ривожланган) жигар циррозида гепатопулмонал синдром хусусиятларини ўрганиш ҳамда ўпка дисфункциясини эрта ташхислаш ва комплекс муолажалар таъсирини баҳолаш. Тадқиқотнинг вазифаси: HВV ва HCV вирусли жигар циррозида ГПС қондаги гипоксиянинг оғирлик даражасини Чайлд-Пью шкаласи билан ўзаро боғлиқликни аниқлаш. Тадқиқотнинг объекти. Ушбу мақсадда жигар циррозига чалинган 80 нафар HВV ва HCV вирусли жигар циррози билан беморлар олинган ва уларда веноз қони, унинг зардоби, сўлаги умумий, иммун ҳамда биокимёвий тадқиқотлар учун олинган. Тадқиқот натижасида вирусли жигар циррози билан хасталанган беморларда кузатилган гепатопулмонал синдроми жигар циррозининг ЧайлдПью шкаласи бўйича оғирлик даражаси ортган сари қондаги гипоксиянинг ортиши исботланди.

Скачать статью (PDF)