ҚАНДЛИ ДИАБЕТ БИЛАН КОМОРБИД КЕЧГАН СИЛ КАСАЛЛИГИДА БАЛҒАМДАГИ ЎЗГАРИШЛАР
- Информация о материале
- Категория: 2026 год
«Инфекция, иммунитет и фармакология» · № 5/2026 · с. 159–165
Холматова Гулхаё Азимжановна, Халимова Замира Юсуповна, Жураева Мохигул Азимжановна, Ашуралиева Мавлуда Азимжановна
Андижон давлат тиббиёт институти
Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббий эндокринология маркази
Аннотация
Ҳозирги кунда сил касаллигининг бошқа сурункали касалликлар (қандли диабет, СЎОК, ОИВ, юрак-қон томир патологиялари) билан биргаликда, яъни коморбид кечиши ташхислаш ва даволаш жараёнини сезиларли даражада қийинлаштирмоқда. Бундай беморларда нафас йўллари шиллиқ қаватининг ўзгариши балғамнинг клиник, цитологик ва микробиологик хусусиятларига бевосита таъсир кўрсатади. Мақсад: Қандли диабет билан коморбид касалликлар билан кечган сил касалликлар билан беморларида балғамнинг макроскопик, микроскопик ва бактериологик кўрсаткичларидаги ўзига хос ўзгаришларни ўрганиш ва баҳолаш. Усуллар: Тадқиқот давомида сил касаллиги қандли диабет билан коморбид кечган беморларнинг балғам намуналари умумий клиник, цитологик ва микробиологик (бактериоскопия ва Gеnе-Хpеrt) усуллар ёрдамида таҳлил қилинди. Натижалар: Аниқланишича, қандли диабет билан коморбид фон мавжуд бўлган беморларда балғамнинг қовушқоқлиги юқори бўлиб, унда йирингли ва шилимшиқ элементлар, шунингдек, деструктив ҳужайралар миқдори ортган. Фақат сил билан кузатилган беморларига нисбатан, коморбид кечишда Mycobacterium tuberculosis бактерияларининг ажралиши ва уларнинг дориларга чидамлилик даражаси юқорироқ кўрсаткични ташкил этди. Хулоса: Қандли диабет билан коморбид кечган сил касаллигида балғам таркибидаги патологик ўзгаришлар жараённинг оғирлик даражасини ва ўпка тўқимасидаги деструкцияни акс эттиради. Бу кўрсаткичларни эрта баҳолаш индивидуал даволаш тактикасини тўғри белгилаш имконини беради.
Калит сўзлар: сил касаллиги, коморбидлик, балғам таҳлили, цитология, Mycobacterium tuberculosis, қандли диабет.